Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвадаги Жуковский халқаро аэропорти илк рейсни қабул қилди
Москва шаҳрида 2016 йилнинг май ойида очилиш маросими ўтказилган Жуковский халқаро аэропорти илк рейсни қабул қилди.
ТАСС агентлиги хабарига кўра, илк самолёт Беларусь пойтахти Минск шаҳридан учиб келган, «Белавиа» авиакомпаниясининг Boeing 737-300 самолёти бўлди. Айни вақтда Россия пойтахтидаги бу аэропортдан фақат Беларусь пойтахтига халқаро парвозларни амалга ошириш мумкин.

Аэропорт вакилининг хабар беришича, Беларусдан Москвага бу рейси билан 133 йўловчи келган. Қайтишда эса самолёт 88 йўловчини олиб учиши кутилмоқда.
Ушбу аэропорт Москва транспорт тизимида тўртинчи аэропорт бўлиб, бу аэропортни шаҳар билан боғловчи темир йул 2018 йилга қадар қуриб битказиш режалаштирилган.
Аэропорт шаҳар чегарасидан 28 км масофада жойлашган бўлсада, унга олиб борувчи автомобиль йўллари доимо тирбанд, "Аэроэкспресс" тезюрар поезди эса 2018 йилда ишга тушади.
Мавзуга оид
20:46 / 15.11.2021
БАА Беларусь авиакомпаниясига мамлакатдан 4 давлат фуқароларини олиб чиқишни тақиқлади
23:38 / 24.09.2018
Тожикистон авиакомпанияси Жуковскийга яна рейслар амалга ошира бошлади
07:44 / 11.11.2016
Порошенко "Белавиа" самолёти билан юз берган воқеа учун Беларусь президентидан узр сўради
15:23 / 24.09.2016