Жаҳон | 20:46 / 15.11.2021
4878
1 дақиқада ўқилади

БАА Беларусь авиакомпаниясига мамлакатдан 4 давлат фуқароларини олиб чиқишни тақиқлади

Фото: РИА Новости

Беларуснинг “Белавиа” авиакомпанияси Афғонистон, Ироқ, Яман ва Сурия фуқароларини 14 ноябрдан Дубай-Минск рейсига олишни тўхтатди. БАА ҳукумати авиакомпанияга ушбу давлатлар фуқароларини бортга олишни тақиқлаб қўйди, деб маълум қилинган “Белавиа” сайтида. 

Бундан ташқари, Беларусь авиакомпанияси йўловчиларни рўйхатга олиш вақтида ҳужжатларни текширишни кучайтиради.

Хабарда таъкидланишича, “Белавиа” Беларусга ноқонуний муҳожирларни ташишда иштирок этмаган.

12 ноябрдан “Белавиа” Туркиядан Беларусга рейсларга Ироқ, Сурия ва Яман фуқароларини олишни тўхтатганди. Turkish Airlines авиакомпанияси ҳам шундай қарор қабул қилган.

Аввалроқ Беларусь президенти Александр Лукашенко “Белавиа”нинг бирорта самолёти мигрантларни ташишда иштирок этмаганини айтган.

Айни вақтда Польша-Беларусь чегарасида Европа давлатларига ўтишга уринаётган минглаб қочқинлар тўпланган. Европа иттифоқи бунда Беларусни айбламоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид