БМТ: КХДР гуманитар ҳалокат ёқасида турибди
БМТ вакиллари ва Халқаро Қизил хоч жамияти маълум қилдики, Шимолий Корея рўй берган сув тошқинлари оқибатида гуманитар ҳалокат ёқасига келди. Бу ҳақда "Би-би-си" хабар тарқатган.
Охирги маълумотларга кўра, ҳукумат сув тошқинлари оқибатида 153 киши ҳалок бўлгани, 400дан ортиқ киши бедарак кетганини билдирган. Шунингдек, мамлакатда гуруч ҳосилининг асосий қисми йўқ бўлган, кўплаб кишилар турар жойдан айрилган.
Сув тошқинлари "Лайорнок" тайфуни ортидан келиб чиқди.
Шу вақтгача қутқарувчи гуруҳлар ҳалокатдан талофат кўрган ҳудудларга кира олмаган.
Қайд этиш керакки, Шимолий Корея бу вақтгача ҳам инсонпарварлик ёрдамига муҳтож, кореяликларнинг бир қисми очликдан жабр кўраётганди. Сув тошқинлари бу муаммоларни янада оғирлаштирган.
"Лайорнок" тўфони Россиянинг Узоқ Шарқдаги ҳудудларига, жумладан Приморье ўлкасига талофат етказган.
Бундан олдинроқ, Шимолий Корея Россияга Приморьедаги тошқин оқибатларини бартараф этишда ёрдам таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
14:22 / 13.11.2024
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
11:22 / 12.11.2024
Шимолий Кореядан қочганлар РФдаги КХДР кучлари орасида дезертирликка эришмоқчи
10:41 / 12.11.2024
КХДР Россия билан ҳамкорлик шартномасини ратификация қилди
20:11 / 10.11.2024