GM-Ўзбекистон: «Равон»лар занглаб қолмайди
Кўпчиликка яхши маълумки, «Матиз» ва «Нексия»ларнинг кузови занглашга чидамлилик даражаси унчалик ҳам ҳавас қиладиган ҳолатда эмас эди. Бироқ, GM-Ўзбекистон заводидаги технологик ускуналар тўлиқ алмаштирилган ёки янгилангани туфайли, автомобилсеварлар бу муаммони тез орада унутсалар ажаб эмас. Эндиликда, кузовларни бўяш жараёнида «замонавий техник ечимлар ва компонентлардан фойдаланилмоқда», - дея хабар қилмоқда Ravon матбуот хизматига таянган ҳолда Nuz.uz.
Жумладан, бўяш жараёнини яхшилаш имконини берувчи янги амалиётлар жорий қилинган: чангдан асраш учун махсус тоннеллар барпо этилган, кузов бўёқ сепилишидан аввал тозаланади, асосий бўяш жараёни «юқори даражадаги автоматлаштирилган» ҳолда амалга оширилади. Бундан ташқари, корхона матбуот хизмати кузовга ишлов беришга оид графикани ҳам тақдим этган.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ravon бренди остида R2, Nexia R3, R4 ва Gentra моделлари ишлаб чиқарилмоқда. Тез орада, мазкур моделлар сафи кенгайтирилиши кутилаяпти.
Мавзуга оид
09:37 / 22.08.2019
Ravon автомобиллари Россия бозорига қайтди
22:25 / 31.05.2019
Видео: Ravon Nexia R3 Россия ҳалқа пойгалари серияси иккинчи босқичида ғалаба қозонди
12:59 / 23.05.2019
Россияда Ravon автомобилларини ишлаб чиқариш бошланади
23:46 / 14.04.2019