Фуқароларнинг ҳуқуқий онгини шакллантириш ва ҳимоя қилишда ОАВ ўрнини ошириш борасида семинар-тренинг ўтказилди
13 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Wyndham меҳмонхонасида Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамда Friedrich Ebery Stiftung (Фридрих Эберт) жамғармаси кўмагида "Ҳуқуқий давлат ва фуқароларнинг ҳуқуқий онгини шакллантиришда оммавий ахборот воситаларининг роли" мавзусида халқаро семинар - тренинг ўтказилди.
Бу мавзуга Ўзбекистон республикасининг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон конституциясининг 23 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда алоҳида эътибор қаратган эди. Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад:
- Журналистлар фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда қатнашиши ва уларнинг роли борасидаги ҳуқуқий билимларини ошириш;
- ОАВ орқали аҳолининг ҳуқуқий онгини шакллантириш;
- Жойларда ижтимоий шерикликни яхшилаш, аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликлар олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар содир бўлганда уларни ОАВда ўз вақтида, фактларга асосланган ҳолда ёритиш борасидаги муносабат самарадорлигини оширишдан иборат бўлди.
Семинарни Журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори Г.Бобожонова ва Фридрих Эберт жамғармасининг Ўзбекистондаги филиали директори Н.Резяпова очиб беришди ва унда германиялик мутахассис, Ҳамбург шаҳрининг собиқ маъмурият судьяси, Ҳамбург бошқарув ва полиция олий мактаби доценти доктор Герд Вэлинг, ЎзДЖТУ халқаро журналистика факултети доценти, филология фанлари номзоди Наргис Қосимова ҳамда "Демократия ва инсон ҳуқуқлари" институти директори, юридик фанлар номзоди Сайёра Ходжаева ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Мазкур лоиҳа доирасида Жиззах, Гулистон, Навоий, Нукус, Қарши, Бухоро, Самарқанд, Термиз, Наманган, Тошкент шаҳарларида семинар-тренинглар ўтказиш кўзда тутилган.
Мухбир: ЎзДЖТУ халқаро журналистика факултети талабаси Рустамбек Эшбеков
Мавзуга оид
19:56 / 13.10.2024
Венесуэла ҳукумати журналистларнинг хорижга чиқиш паспортларини тортиб олаётгани маълум бўлди
23:59 / 08.10.2024
Словакия бош вазири ОАВни назорат қиладиган бошқарма тузиш кераклигини айтди
22:56 / 19.01.2024
Қирғизистонда журналистларга қарши рейд. Бу ҳақда нималар маълум?
18:53 / 20.01.2023