Жамият | 19:19 / 15.09.2016
9884
1 дақиқада ўқилади

Путин 17 сентябрь куни Қирғизистон раҳбари билан учрашиб, уни туғилган куни билан табриклайди

Россия федерацияси президенти Владимир Путин 16 сентябрь куни МДҲ давлатлари саммитида иштирок этиш учун Бишкекка ташриф буюради. 17 сентябрь куни эса у Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан икки ёқлама учрашув ўтказади. Бу ҳақдаРИА Новости ахборот агентлиги Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаковга асосланиб хабар берган.

"17 сентябрь куни эрталаб президентимиз Атамбаев билан учрашади. Шу куни Атамбаевнинг 60 йиллик юбилейи муносабати билан, эҳтимол, тадбир ўтказилар", деган Ушаков.

У Путиннинг Атамбаевга ҳозирлаб қўйган совғасига тўхталган.

"Мен у ерда битта эмас, бир нечта совғалар бўлишини айтмоқчиман, аммо улардан бири  — давлат томонидан тортиқ қилинади", деган у.

Хабарда айтилишича, бўлажак учрашувнинг асосий мавзуси — иқтисодий ҳамкорлик бўлиб, шу жумладан, 12 августдан бошлаб Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзолиги борасида ҳам музокаралар олиб борилади.

Мавзуга оид