Жаҳон | 23:40 / 15.09.2016
10204
1 дақиқада ўқилади

Трамп ўз соғлиғи ҳақидаги маълумотни чоп этди

АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп даволовчи шифокорининг унинг саломатлиги ҳақидаги ҳисоботини чоп этди. Ҳужжат Трампнинг сайловолди сайтида чоп этилди.

Таъкидланишича, 70 ёшли Трамп тиббий кўрикдан 2016 йил 9 сентябрда ўзининг 30 йилдан бери шахсий терапевти бўлган Нью-Йоркдаги Харольд Борнстейн ҳузурида ўтган.

Ҳисоботда кўрсатилишича, Трамп "президент кампаниясининг оғирликлари ва АҚШ президенти лавозимидаги жуда мураккаб ишга тинимсиз бардош бера олиш учун" етарлича бардошлидир.

Ҳужжатларга кўра, Трампнинг соғлиғи аъло даражада. Шифокорнинг айтишича, Трамп холестерин даражасини камайтириш учун дори воситаси (розувастатин) қабул қилади ҳамда тамаки ва спиртли ичимликлар истеъмол қилмайди.

Вазн ва бўй ҳақидаги маълумотларга кўра, Трампда ортиқча вазн мавжуд.  

Аввалроқ Трампнинг президент сайловларидаги асосий рақиби Хиллари Клинтон ҳам ўз соғлиғи ҳақида янги маълумотларни чоп этганди.

 

Мавзуга оид