Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг Нью-Жерси штатида марафон ўтказилиш жойи яқинида портловчи қурилма портлади
АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги Сисайд-Парк шаҳрида бўлиб ўтиши керак бўлган хайрия марафони ўтказилиш жойи яқинида қўлбола портловчи қурилма портлади. Бу ҳақда NBC телеканали хабар бермоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, темир қувур бўлаклари ва портлагичдан йиғилган портловчи қурилма марафон ўтиши керак бўлган трасса яқинидаги чиқинди бакига яширилган бўлган. Қурилма маҳаллий вақт билан соат 09:30 да ишга тушган. Портлаш оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, яқин орадаги иншоотларга моддий зарар етказилмаган.
Телеканал маълумотларига кўра, портлаш жойи яқинида шубҳали ўрам аниқланган, уни сапёрлар жамоаси кўздан чиқариб бўлган. Эҳтиёт чораси сифатида яқин атрофдаги уйлар эвакуация қилинди.
Марафон шу сабабли бекор қилинган. Унда 5 мингга яқин киши иштирок этиши керак эди. Воқеадан кейин полиция воқеа жойи ва яқин атрофдаги кўчаларни ўраб ташлаган. Воқеани тергов қилишган Федерал қидирувлар бюроси ҳам қўшилган.
Мавзуга оид
17:00 / 05.05.2026
Тошкентда оммавий югуриш тадбири: New Uzbekistan Annual Run–2026 марафони бўлиб ўтди
21:35 / 15.07.2025
114 ёшли марафончи машина тагида ҳалок бўлди
23:21 / 08.05.2025
Тошкентнинг айрим кўчаларида 9 май куни транспорт воситалари ҳаракати чекланади
16:17 / 01.05.2025