Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
114 ёшли марафончи машина тагида ҳалок бўлди
Дунёдаги энг кекса марафончи 114 ёшида машина уриб кетиши оқибатида вафот этди.
Дунёдаги энг кекса марафончи деб аталган 114 ёшли ҳинд миллатига мансуб британиялик Фауж Сингхни машина уриб юборди. Бахтсиз ҳодиса унинг туғилиб ўсган Панжоб штатидаги Беас Пинд қишлоғида содир бўлди, деб хабар берди Hindustan Times газетаси.
Газетанинг ёзишича, Сингх йўлни кесиб ўтаётганда машина уриб юборган. Маҳаллий аҳоли уни хусусий шифохонага олиб борган, аммо у ерда жони узилган. Хабар қилинишича, полиция ҳайдовчининг шахсини аниқлаш устида ишламоқда.

Сингх 1911 йилда Ҳиндистонда туғилган. Унинг таржимаи ҳолида қайд этилишича, 5 ёшига қадар юра олмаган. Сингх 1989 йилда рафиқаси ва ўғлидан айрилгани сабабли руҳий тушкунликни енгиш учун югуришни бошлаган.
У биринчи марафонини 89 ёшга тўлишидан бир ой олдин ўтказди. Умумий ҳисобда 42 километрлик тўққизта пойгани босиб ўтди. Сингх 100 ёшга тўлганидан кейин ҳам марафонларда қатнашишдан тўхтамаган эди.
Мавзуга оид
11:04 / 30.06.2026
Ўзбекистонда яшаётганига 1 йилдан ошган ҳар тўрт нафар хорижликдан бири – ҳиндистонлик
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026