Жаҳон | 11:24 / 17.09.2016
13085
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: КХДР йил охирига қадар 20 та ядро бомбаси ишлаб чиқариши мумкин

Шимолий Кореяда йил охирига қадар 20 та ядро бомба ишлаб чиқаришга етарли материаллар бор. Бу ҳақда ҳарбий экспертлар маълумотига асосланиб, Al Jazeera хабар бермоқда.

Шимолий Корея ядро дастури бўйича етакчи эксперт Зигфрид Хеккернинг ҳисоблашича, мамлакат бу даражадаги ядро қуролига ўзида мавжуд уран ва плутоний захирасининг бойлиги сабаб эришиши мумкин.

Шу ўринда хабар бериш жоизки, КХДР яқинда бешинчи бор ўзининг ядро синовини ўтказган эди, айрим маълумотларга кўра, у олтинчисини синовдан ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Эксперт фикрига кўра, КХДР ўн йиллаб вақт мобайнида бу ишларга тайёргарлик кўрган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид