Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ бошчилигидаги коалиция зарбасидан 62 нафар суриялик ҳарбий ҳалок бўлди
Россия мудофаа вазирлигининг Сурия бўйича расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков ИШИДга қарши АҚШ бошчилигидаги коалиция самолётларининг суриялик ҳарбийлар позицияларига берган авиазарбасидан кейин ИШИД ҳужумга ўтганини маълум қилди.
"Бугун Москва вақти билан соат 17.00 дан 17.50 гача Даур-аз-Зор аэродроми яқинида "ИШИДга қарши коалиция" самолётлари томонидан ИШИД террорчилик гуруҳи қуршовида бўлган Сурия ҳукумат қўшинлари бўлинмаларига 4 та авиазарба берилди. Ҳаво зарбаси берилгандан кейиноқ ИШИД ҳужумга ўтди", дейилмоқда хабарда.
Коалиция самолётлари Сурияга Ироқ томондан кирган. Зарба оқибатида 62 нафар ҳарбий ҳалок бўлган, яна 100 га яқини ярадор бўлган.
"Агар бу зарба нишоннинг хато координаталари туфайли берилган бўлса, унда бу АҚШнинг Сурияда террорчилик гуруҳларига қарши ҳаракатларини Россия билан мувофиқлаштиришни қатъиян истамаётганининг бевосита оқибатини англатади", деб айтди Конашенков.
Маълум қилинишича, аэродром ҳудудида террорчилар билан қақшатқич жанглар кетмоқда.
Мавзуга оид
09:49 / 24.04.2026
Мадуронинг ағдарилишидан 400 минг доллар ишлаб олган АҚШ Махсус кучлари ҳарбийси қўлга олинди
08:50 / 24.04.2026
Трамп: Путин G20 саммитига келса, фойдали бўлади
11:45 / 22.04.2026
Трамп Эрон билан вақтинчалик сулҳни узайтирди
23:12 / 21.04.2026