Спорт | 20:43 / 18.09.2016
8847
1 дақиқада ўқилади

Клопп ўйинчиларни қучоқлаши одатига изоҳ билдириб ўтди

«Ливерпуль» жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп ўз шогирдларини ўйинлардан кейин қучоқлашни анъанага айлантиргани бўйича фикрларини билдириб ўтди.

«Менга шу ишни қилиш ёқади. Ростини тан олиш керак, мен ўз футболчиларимдан жуда кўп ишни бажаришни талаб қиламан. Улар майдонда қандай жанг олиб боришини, охирги кучларини майдонга ташлаб чиқишини чиндан кўрсангиз, менинг уларни қучиб қўйишим уларнинг меҳнатига арзимас бир миннатдорчилик эканини ҳам кўрасиз.

Бу ишим уларни мамнун қилишини биламан. Мен улар кийим алмаштириш хонасига табассум билан киришини истайман. Уларни хурсанд кўриш ёқимли.

Бизда барчаси яхши кетмоқда. Биз бир бутун бўлиб йиғилганмиз, бу йўлни биргаликда босиб ўтишни истаймиз», – деган Клопп.

Манба: Tribuna.uz

Мавзуга оид