19:35 / 16.04.2017
5533

«Ливерпуль» сафар ўйинида ғалаба қозонди

«Ливерпуль» Англия чемпионатининг 33-тури доирасидаги учрашувини «Вест Бромвич Альбион»га қарши сафарда ўтказди. Вест Бромвичдаги «Ҳоуторнс» стадионида кечган учрашув Клопп шогирдларининг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги ягона голни биринчи бўлим охирида Роберто Фирмино урди. Бразилиялик бу футболчи Лукас Лейва етказиб берган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллади.

Эндиликда «Ливерпуль» 66 очко тўплаган ҳолда АПЛ турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилди, мерсисайдликлар жамоаси «Манчестер Сити»ни (64 очко) қувиб ўтди. «Вест Бромвич» (44) саккизинчи поғонада қолди.

Англия чемпионати, 33-тур
Вест Бромвич – Ливерпуль 0:1
Гол: 0:1 – 45 Фирмино.
Вест Бромвич – Фостер, Эванс, Маколи, Доусон, Робсон-Кану (Рондон, 64), Шадли (Моррисон, 61), Ливермор, Флетчер, Филлипс, Якоб (Макклейн, 64), Брант.
Ливерпуль –    Миньоле, Матип, Ловрен, Клайн, Милнер, Лейва, Жан, Коутиньо (Морено, 90), Вейналдум, Фирмино, Ориги (Старридж, 82).
Огоҳлантиришлар: Брант (45), Робсон-Кану (49), Эванс (66), Лейва (72).

Top