Спорт | 07:48 / 19.09.2016
9904
1 дақиқада ўқилади

Рио-де-Жанейрода Паралимпиада ёпилиши маросими бўлиб ўтди

18 сентябрда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида XV ёзги Паралимпия ўйинларининг ёпилиши маросими бўлиб ўтди. Мусобақалар 7 сентябрдан 18 сентябргача давом этди, унда 22 та спорт тури бўйича 528 та медаллар тўплами ўйналди.

Медаллар умумий ҳисоби бўйича Хитой 1-ўринни эгаллади. Хитойлик спортчилар умумий ҳисобда 239 та медаль, жумладан 107 олтин медаль қўлга киритишди. 2-ўринни Буюк Британия (147 та медаль) ва 3-ўринни Украина (117 та медаль) эгаллади.

Ўзбекистонлик спортчилар ҳам ўйинларда муносиб иштирок этдилар. Терма жамоамиз умумий ҳисобда 31 та медаль қўлга киритди, улардан 8 таси олтин, 6 таси кумуш, 17 таси бронза медаль бўлди. Умумий ҳисобда Ўзбекистон терма жамоаси 15-ўринни эгаллади.

 

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид