Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фидель Кастро Эрон президенти билан халқаро майдондаги вазиятни муҳокама қилди
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Куба инқилоби илҳомчиси Фидель Кастро ҳамда унинг укаси, мамлакатнинг ҳозирги раҳбари Рауль Кастро билан учрашди.
Эрон раҳбарининг матбуот хизмати хабарига кўра, бу таниқли шахсларнинг учрашуви Кастронинг уйида рўй берган.
Куба миллий телевидениесининг маълум қилишича, Фидель Кастро ва Эрон етакчиси мураккаб халқаро вазиятни таҳлил қилиб, иқлим ўзгаришлари хавф солаётган дунёда озиқ-овқат ишлаб чиқарилиши муҳимлигини таъкидлади.
Руҳоний 2006 йилда акаси бетоб бўлгач, бошқарувни қўлга олган Рауль Кастро билан алоҳида учрашган. Улар икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар юзасидан фикрлар алмашишган.
Эрон раҳбари Венесуэладаги саммитдан сўнг Кубага келди. Венесуэла ҳозирда Кубанинг асосий савдо шериги ҳисобланади.
Шунингдек, ташриф давомида Куба ва Эрон соғлиқ вазирлари Роберто Моралес Охеда ҳамда Ҳасан Ҳошимий томонидан ўзаро шартнома имзоланган.
Мавзуга оид
22:54 / 27.04.2026
Ароқчи Путинга АҚШ билан музокараларга нима тўсқинлик қилаётганини айтди
08:51 / 27.04.2026
Трамп: эронликлар гаплашишни истаса, олдимизга келиши ёки қўнғироқ қилиши мумкин
00:04 / 27.04.2026
Эрон ташқи ишлар вазири Россияга боради
11:09 / 26.04.2026