Жамият | 09:34 / 20.09.2016
18364
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Брэд Питт ва Анжелина Жоли жуфтлиги ажрашмоқда

Ғарб оммавий ахборот воситаларида Ҳолливуднинг машҳур жуфтлиги Брэд Питт ва Анжелина Жоли ажрашиш жараёнини бошлагани тўғрисидаги хабар пайдо бўлди. Inquisitr нашрининг маълум қилишича, жуфтликнинг муносабати Питтнинг актриса Марион Котийяр билан ишқий саргузаштларидан кейин барҳам топган. 

Бундан ташқари, Питт ўтган ойда турмуш ўртоғи билан тўйининг икки йиллигини ҳам нишонламаган. Манбага кўра, бунинг ўрнига у дўстлари даврасида Хорватияда дам олган. Таъкидланишича, актёрнинг яқин кунларда Адриатика денгизи соҳилларидан уй харид қилиш режаси унинг Жоли билан ажрашиш ниятида эканлигини яна бир бора тасдиқлайди.

Питт ва Жоли жуфтлиги 2014 йилнинг 23 августида Францияда расман никоҳдан ўтган. Уларнинг 6 нафар фарзанди бор - 15 ёшли Мэддокс, 12 ёшли Пакс, 11 ёшли Захара, 10 ёшли Шайло, 8 ёшли Вивьен ва Нокс. 

Мавзуга оид