Ўзбекистон ТИВда Қозоғистон делегацияси билан учрашув ўтказилди
2016 йилнинг 21 сентябрь куни Ўзбекистон республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Галимжан Койшибаев бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Мунтазам равишда ўтказиладиган сиёсий мулоқот Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигини фаол ривожланишига имкон бериши таъкидланди. Шу нуқтаи назардан жорий йилнинг апрель ва июнь ойларида Тошкент шаҳрида ҳамда сентябр ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги учрашув ва музокараларнинг якунлари муҳим аҳамият касб этади.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликнинг айрим амалий масалалари кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
10:30 / 24.10.2024
РФ ТИВ идора ресурсларига кенг кўламли DDoS-ҳужум ҳақида хабар берди
15:40 / 28.09.2024
Ўзбекистон ва Австрия ТИВ ҳамкорлик дастурини имзолади
22:14 / 17.07.2024
Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди
21:33 / 19.06.2024