Яқин Шарқда тобора кескинлашаётган ҳарбий-сиёсий вазият муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Эрон ва Исроилдаги ўзбекистонликларга қуйидагиларни қатъий тавсия қилди:

- Ҳарбий ва бошқа давлат объектларига яқинлашмаслик, уларни фото ва видео суратга олмаслик;

- Одамлар кўп тўпланадиган жойлардан йироқда бўлиш;

- Маҳаллий ҳукумат органлари томонидан берилаётган кўрсатмаларга сўзсиз риоя қилиш, зарурат туғилганда махсус бошпаналарга ёки хавфсиз жойларга йўл олиш.

ТИВ зарурат туғилганда Ўзбекистоннинг Эрон ва Исроилдаги дипломатик ваколатхоналари билан боғланишни сўради.