Иқтисодиёт | 11:50 / 22.09.2016
14200
3 дақиқада ўқилади

Халқ банки: Ҳарбий хизматчилар доимо эътибор ва рағбатда

Юртимизда аҳоли, хусусан, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уй-жой, маиший шароитини яхшилаш, қисқача айтганда, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлаш йўлида оқилона сиёсат юритилаяпти. Ана шу ислоҳотлар самарасини эса ўта масъулияти ва шарафли касб эгаларининг ҳар бир вакили қалбан ҳис этиб турибди. Буни биргина тижорат банклари томонидан уларга бўлган эътибор, кўрсатилаётган хизматлар мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. 
Акциядорлик тижорат Халқ банки узоқ йиллардан бери ана шундай хайрли ишга камарбаста бўлиб келаётгани диққатга сазовордир. 

Истеъмол кредитлари — ҳар бир оила учун

Кундалик турмушимизда фойдаланиладиган маиший техника воситалари, мебель жиҳозлари ёки автомобилга ҳар бир оилада эҳтиёж сезилади. Уларни сотиб олиш учун эса йиллар давомида маблағ жамғариш зарур, деб ўйлайдиганлар адашади. Чунки Халқ банкининг истеъмол кредитлари ушбу орзу-ниятлар рўёбига қаратилган. Буни яхши англаб етган ҳарбий хизматчиларимиз мазкур имкониятдан унумли фойдаланмоқдалар.

Қайд этиш лозимки, истеъмол кредитларининг айнан Ватанимизда ишлаб чиқарилган товарлар харидига ажратилиши ишлаб чиқарувчилар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Айни пайтда Халқ банки томонидан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларига берилаётган истеъмол кредитлари кўпчиликнинг хурсандчилигига сабаб бўлаяпти. Айниқса, Мудофаа вазирлиги ходимлари ва ҳарбий хизматчиларга бу каби кредитлар ҳеч қандай бошланғич бадалсиз тақдим қилишаётгани юксак эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир. 

Шу кунгача юзлаб ҳарбий хизматчига Халқ банкидан ана шундай имтиёзли кредитлар берилдики, бу уларнинг хонадонларига миллий маҳсулотларимиз кириб борди ва турмуш даражаси янада яхшиланди, деганидир.

Пластик карточкалар — қулайлик ва ишонч белгиси

Ҳарбий муассасаларда тўлов тизимини янада осонлаштириш, вақтни тежаш мақсадида замонавий терминал ҳамда инфокиоскалар ўрнатилиб, соҳа ходимлари бугунги кун талабларига жавоб берувчи пластик карточкалар билан таъминланаяпти.

Маълумки, пластик карточкалар қулайлиги ва ишончлилиги боис дунё миқёсида тобора оммалашиб бораётир. Халқ банки ҳарбий соҳа вакилларини шундай илғор тўлов воситалари билан таъминлаш баробарида, ҳисоб-китоб тизимини янада осонлаштириш учун жойларда замонавий қурилмалар ҳам ўрнатаяпти. Унинг “Cliсk”, “PayMe” тизимларига улангани эса мижозларга қўшимча енгиллик яратмоқда. Масалан, ушбу тизим орқали пластик карточкадаги маблағни бошқа бир пластик карточкага ўтказиш, у йўқолиб қолган тақдирда эса, масофадан туриб блоклаш, савдо дўконида тўловларни мобиль телефони орқали амалга ошириш мумкин.

Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари турмушини фаровон қилиш борасида амалга оширилаётган бундай кенг кўламли ишлар “Ислоҳот — ислоҳот учун эмас, аввало, инсон учун”, деган эзгу ғоянинг амалий тасдиғидир. 

Банк ахборот хизмати.

Реклама ҳуқуқи асосида.
 

Мавзуга оид