Жаҳон | 15:40 / 22.09.2016
6238
2 дақиқада ўқилади

Конгодаги намойишлар вақтида 100га яқин киши ўлдирилган

Конго демократик республикасида мамлакат президенти Жозеф Кабила тузумига қарши ўтказилган намойишлар вақтида ўлдирилган намойишчилар сони 100 нафарга яқинни ташкил қилган. Бу маълумот мухолифат вакиллари томонидан билдирилган.

Дастлабки хабарларда қурбонлар сони 50 нафарлиги айтилганди.

Намойишлар мамлакат пойтахти Киншаса шаҳрида 3 кун мобайнида ўтказилган. Шунингдек, бошқа шаҳарлага тарқалган. Жумладан, республиканинг шарқидаги Гома шаҳрига намойишлар тўлқини пойтахтагидан 3 кун ўтиб етиб борган. Бу шаҳардаги тўқнашувлар вақтида 17 киши ҳалок бўлган.

Мухолифатчилар Кабиланинг ҳукуматни ҳар қандай йўл билан ўзида сақлаб қолиш ниятида экани, навбатдаги президентлик сайловларини бекор қилганидан норози бўлишган. Унинг жорий президентлик муддати 2016 йил охирида тугаши керак эди.

Конго ИИВ тўқнашувлар туфайли 3 полициячи ҳалок бўлганини маълум қилган. Ҳукумат мухолифатчиларни қон тўкилишида айбдор ҳисобламоқда.

Мамлакат Ички ишлар вазири Эваристе Бошаб мухолифат фаолларни исёнда айблаган.

Франция ва АҚШ томони Конго демократик республикаси ҳукуматини зудлик билан сайлов кунини белгилашга чақирган.

Кабила республика раҳбарлигига 2011 йили отаси Лораннинг ўлимидан кейин келганди.

Мавзуга оид