АҚШ Россия орқали Дамашққа узрини етказди
АҚШ Дайр-аз-Зор шаҳридаги суриялик ҳарбийларга авиазарба йўллагани боис ўз узрини йўллади. Бу ҳақида Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров 24 сентябрь куни "Россия-1" телеканали эфирида маълум қилди.
Лавровнинг АҚШ бош котиби билан учрашуви 20 сентябрь, сешанба куни Нью-Йоркда бўлиб ўтди.
"Мен давлат бош котиби Жон Керри, кейин эса Сурияни қўллаб-қувватловчи халқаро гуруҳ учрашувида Дайр-аз-Зордаги вазият Ҳалабдаги вазиятдан фарқли ўлароқ икки йилдан ортиқ вақт давомида барқарор бўлганлигини айтдим. Ҳалабда эса суриялик ҳарбийлар ИШИД қуршовида", - деди Лавров.
Вазирнинг сўзларига кўра, америкаликлар ҳаводан берилган авиазарбанинг хато бўлганлигини тан олишган ва бунинг учун Россия орқали сурияликлардан узр сўрашган.
Халқаро коалиция 17 сентябрда Дайр аз-Зор аэродроми ёнидаги Сурия армиясига авиазарба берди. Сўнгги маълумотларга кўра, унда 83 киши ҳалок бўлган, 100 нафардан ортиғи жароҳатланган. Пентагон буни қасддан қилмаганини маълум қилди, улар ИШИД позицияларига зарба бермоқчи бўлишгани таъкидланди.
Дания ва Буюк Британия мудофаа идоралари рейдларда уларнинг самолётлари иштирок этгани ва зарба ҳукумат ҳарбийларига берилгани ҳақида Россия томонидан хабар олинганидан кейин ҳужум дарҳол тўхтатилганини маълум қилишди.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024