Спорт | 06:58 / 24.09.2016
7897
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон U-16 КХДРни мағлуб қилди ҳамда гуруҳ ғолиби сифатида кейинги босқичга йўлланма олди

Ҳиндистонда давом этаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг гуруҳ босқич учрашувлари якунланди.

“D” гуруҳи иштирокчилари гуруҳ ўйинларини якунлаб беришди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мазкур турда КХДРга қарши баҳс юритди. Гуруҳ ғолиблиги учун кечган ўйинда Темур Олимхўжаев шогирдлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ғалабадан кейин терма жамоа гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритди.

Гуруҳнинг иккинчи учрашувида эса Таиланд ва Яман ўзаро тўқнаш келишди. Учрашувда томонлар 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишди.

КХДР – Ўзбекистон – 1:3

Голлар: Жасурбек Умрзоқов 49, - 0:1. Расул Йўлдошев 62, - 0:2. Иброҳим Ғанихонов 68, - 0:3. Ри Канг Гук 75, - 1:3.

 

Таиланд – Яман – 1:1

манба:tribuna.uz

Мавзуга оид