Бугун кун давомида Ўзбекистон эркаклар миллий жамоасининг 10 нафар боксчиси финалда рингга кўтарилди. Улардан Шаҳзод Музаффаров ва Жасурбек Йўлдошевлар тенг курашли баҳсларда қозоғистонлик боксчиларга кичик ҳисобда имкониятни бой беришди ва кумуш медалга эга чиқдилар. Қолган 8 нафар боксчимиз рақибларидан бир бош устунлигини яна бир бор исботладилар.
Осиё чемпионати якунларига кўра, эркаклар ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистон миллий жамоаси умумжамоа ҳисобида 8 та олтин, 2 та кумуш ва битта бронза билан яна бир бор қитъада тенгсизлигини исботлади.
Эътиборлиси, ушбу натижа учун ўзбекистонлик чармқўлқоп усталари Қозоғистоннинг Парижга борган асосий жамоасини ҳам, Украинанинг кучли таркибини ҳам янгиланган ёш таркиб билан доғда қолдиришга эришди.

Ўзбекистон эркаклар жамоасининг Осиё чемпионатидаги ғолиб ва совриндорлар рўйхати билан танишинг:
Олтин медал:
-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев
-51 кг: Асилбек Жалилов
-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
-63,5 кг: Адҳамжон Муҳиддинов
-67 кг: Мужибилло Турсунов
-71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев
-75 кг: Жавоҳир Умматалиев
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
Кумуш медал:
-54 кг: Шаҳзод Музафаров
-86 кг: Жасурбек Йўлдошев
Бронза медал:
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров
Ўзбекистон аёллар жамоаси эса Осиё чемпионати аёллар ўртасидаги баҳсларинг умумжамоавий ҳисобида Қозоғистонда кейинги 2-ўринни эгаллади. Мусобақа якунларига кўра, аёллар терма жамоамиз 3 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди.
Ўзбекистон аёллар жамоасининг Осиё чемпионатидаги ғолиб ва совриндорлар рўйхати билан танишинг:
Олтин медал:
-48 кг: Фарзона Фозилова











