Футзал бўйича жаҳон чемпионатининг икки ярим финалчиси маълум бўлди
Футзал бўйича жаҳон чемпионатининг дастлабки чорак финал баҳслари бўлиб ўтди.
Биринчи чорак финалда Парагвай ва Эрон жамоалари баҳслашди.
Ўйиннинг асосий вақти 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Қўшимча бўлимларнинг сўнгги сонияларида Аҳмад Исмоилпур Парагвай дарвозасини ишғол қилиб, ўз терма жамоасига ярим финал йўлланмасини тақдим этди.
Футзал. Жаҳон чемпионати.Чорак финал
Парагвай – Эрон – 3:4
Голлар: Мартинeз (13), Салас (20), Виллалба (39) – Исмоилпур (16, 50), Жавид (23, 36)
Яна бир чорак финал баҳсида Испания ва Россия терма жамоалари учрашди. Ушбу учрашув россиялик футзалчиларнинг 6:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ғолиб жамоа таркибида голларни Густаво, Иван Чишкала ва Эдер Лима (иккаласи ҳам дубль амалга оширди) киритди. Испания ўйинчиси Фернандао автогол уриб, Россия терма жамоасига яна битта голни тақдим қилди. Испания сафида голларни Марио Ривильос ва Мигелин киритдилар
Мавзуга оид
21:52 / 20.09.2024
Футзал бўйича ЖЧ-2024. Ўзбекистон Коста-Рикага ҳам мағлуб бўлиб, турнирни гуруҳ босқичида якунлади
22:01 / 17.09.2024
Футзал бўйича ЖЧ-2024. Ўзбекистон Парагвай билан ўйинда мағлубиятга учради
22:06 / 14.09.2024
Футзал. Ўзбекистон жаҳон чемпионатини жанговар дуранг билан бошлади
15:59 / 26.07.2024