Спорт | 07:01 / 25.09.2016
6395
1 дақиқада ўқилади

Toshkent open мусобақаси ўзбекистонлик спортчилар учун оғир бошланди

24 сентябрь куни Республика олимпия захиралари кортларида Халқаро аёллар теннис ассоциацияси (WTA) таркибига кирувчи "Toshkent open" анъанавий мусобақаси бошланди.

Мусобақанинг илк саралаш босқичида  ўзбекистонлик теннисчи Лайло Баҳодирова Тереза Мартинсовага 0/6, 1/6 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўзбекистонлик яна бир теннисчи Нигина Абдураимова ҳам Каратзина Питерга 4/6, 6/2, 3/6 ҳисобида мағлуб бўлди. Арина Фольц билан Ипак Сойли ўртасидаги баҳс ҳам, туркиялик теннисчи фойдасига ҳал бўлди: 1/6, 1/6.

Ўзбекистоннинг яна бир вакили Сабина Шариповагина ғалабага эришди. У Александра Панова билан бўлган баҳсда ғолиб чиқди: 6/4, 3/6, 6/4.

Эслатиб ўтамиз: Мусобақа 1 октябрга қадар давом этади.

Мавзуга оид