Жаҳон | 18:00 / 26.09.2016
8548
2 дақиқада ўқилади

Анқара: Раққа ва Мўсулни маҳаллий кучлар озод этиши керак

Туркия томони фикрига кўра, Сурия ва Ироқ ҳудудида ИШИДга қарши амалиётларда асосий ишни маҳаллий ҳарбийлар бажармоғи лозим. Туркия бош вазири ўринбосари Нуман Куртулмушнинг айтишича, Раққа ва Мўсулни сурияликлар ва ироқликларнинг ўзлари озод этиши керак.

"Бизнингча, Раққа ва Мўсулда ИШИДга қарши ҳарбий амалиётларда биринчи навбатда маҳаллий кучлар иштирок этиши керак. Халқаро коалиция вазиятни назорат қилиб бориши керак. Шунингдек, Раққадаги амалиётларда Сурия курдлари иштирок этмаслиги жуда муҳим. Сурия озодлик армияси Жараблус ва Ал-Бобдаги ҳарбий ҳаракатларда қандай ўринни эгаллаган бўлса, Раққада ҳам асосий ишни бажариши керак", — деган Куртулмуш журналистларга Анқарадаги вазирлар кенгашидан кейин.

Бундан олдинроқ Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Раққани озод этиш учун ҳарбий ҳаракатларни америкаликлар билан иттифоқчиликда ўтказишга тайёрлигини айтганди. Туркия раҳбарининг фикрича, расмий Анқара бу амалиётларга қўшилиши учун Сурия курдларининг бу амалиётларда иштирок этмаслигини талаб қилади.

Мавзуга оид