Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«ПСЖ» ҳимоячиси Орье полициячига ҳужум қилгани учун 2 ойлик қамоққа ҳукм қилинди
Париж суди «Пари Сен-Жермен» жамоаси футболчиси Серж Орьенинг полициячига ҳужум қилиши бўйича ишни кўриб чиқди.
Орье «ҳукумат вакилига нисбатан зўравонлик ишлатиш»да айбдор деб топилан ва унга нисбатан 2 ойлик қамоқ жазоси қўлланган.
Бундан ташқари, футболчи жисмоний ва маънавий зарар учун 600 евро, суд харажатлари учун 1500 евро тўлайди.
Шу билан биргаликда Орье парижликлар жамоаси сафида Европа чемпионлар лигаси доирасида «Лудогорц»га қарши кечадиган ўйинда иштирок этиши тақиқланмаган. Футболчи суд залида ҳибсда бўлмаган.
Ивуарлик ушбу 23 ёшли футболчи 2016 йилнинг 30 майида тунги клубдан чиқиш вақтида ўзини тўхтатган полициячини ҳақоратлагани, шунингдек, ҳуқуқ тартибот органи ходимига зарба бергани учун қўлга олинганди.
Манба: Tribuna.uz
Мавзуга оид
18:22 / 10.11.2025
Франция собиқ президенти Саркози қамоқдан озод этилади
14:08 / 29.10.2025
Швецияда 13–14 ёшлилар учун ҳибс марказлари жорий этилади
20:47 / 29.09.2025
Россияда жазо ўтаётган ўзбекистонликларнинг 60 фоизи гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноят учун қамалган – ТИВ
18:58 / 25.09.2025