Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швецияда 13–14 ёшлилар учун ҳибс марказлари жорий этилади
Ўсмирлар иштирокидаги бандаларга боғлиқ жиддий жиноятчиликдан азият чекаётган Швеция 13–14 ёшли қонунбузарларни қамоққа жойлаштиришни режалаштирмоқда, деб эълон қилди мамлакат Адлия вазирлиги.
Швецияда 13–14 ёшдагы жиноятчилар 2026 йил июлидан бошлаб вояга етмаганлар учун сақлаш марказларига жойлаштирилади, деб ёзади dpa агентлиги 27 октябр куни мамлакат Адлия вазирлигига таяниб. Бунгача ҳукумат миллий қамоқхона хизматига оғир жиноят содир этган 15–17 ёшдагилар учун озодликдан маҳрум этиш муассасаларида махсус бўлимлар ташкил этишни топширган эди.
Бундай чоралар Швеция ҳудудидаги жиноий гуруҳларга қарши кураш билан изоҳланади. Бу гуруҳлар кўп ҳолларда вояга етмаганларни, жумладан, одам ўлдириш каби оғир жиноятларга жалб қилади. Ҳозирча мамлакатда 13 ёшли ўсмирлар жиноий жавобгарликка тортилмайди. Адлия вазири Гуннар Стрёммернинг таъкидлашича, энг жиддий жиноятлар бўйича жиноий жавобгарлик ёшини пасайтириш фақат жамиятни ҳимоя қилиш учун эмас, балки болаларни жиноят йўлидан қайтариш учун ҳам зарур. Унинг сўзларига кўра, аввало 13 ёшдан 17 ёшгача бўлган қонунбузарлар учун олтита ҳибсхонанинг махсус марказларида 100–150 та ўрин яратилади. Ўғил ва қиз болалар алоҳида бўлимларда, шунингдек, кичик ва катта ёшдаги ўсмирлар ҳам ажратиб жойлаштирилади.
«13–14 ёшли ўсмирлар қурол билан юрар экан, жамият бугун қатъият билан чора кўриши керак», — дея Швеция парламентининг адлия қўмитаси раиси Хенрик Вингенинг сўзларини келтиради dpa.
Financial Times (FT) нашри билан 2020 йилдаги суҳбатда Швеция Миллий полицияси комиссари лавозимини эгаллаган Андерс Тонберг бандалар томонидан зўравонлик мамлакат учун «катта муаммога» айланиши мумкинлигини тахмин қилган эди: «Ҳозирча бу бизнинг демократиямизга таҳдид эмас. Лекин муайян гуруҳлар жамиятдан ташқарида қолса, биз улкан муаммога дуч келамиз», — деган у ўшанда.
FT ўз материалларида таъкидлашича, Швеция бир неча йил давомида отишмалар, гранаталар ва портловчи моддалар қўлланган ҳужумлар тўлқинини бошдан кечирган, «айниқса Стокҳолм, Гетеборг ва Малме шаҳарларининг чекка туманларида, бу мамлакатнинг энг йирик шаҳарлари бўлиб, у ерда кўпчилик муҳожирлар яшайди». 2021 йилда Швеция полицияси «ўта муҳтож» деб баҳоланган 61 та ҳудуд рўйхатини эълон қилган эди, FT қайд этишича, «бу ерларда аҳолининг кўпчилиги ёки чет элда туғилган, ёки иккиси ҳам хорижлик ота-онадан туғилган». Тонберг ўшанда бундай ҳудудлар феноменини «Швеция жамиятининг омадсизлиги» деб атаган.
«Натижа бермайдиган мактаблар, бегонасираш ҳисси, ишсизлик, ибрат бўла оладиган катталарнинг йўқлиги — бу омадсизлик. Швецияда интеграцияда муваффақиятга эришиш жуда муҳим. Бу ёшларга ёрдам беришимиз керак. Аммо агар улар интеграциялашмаса, жавобгарликка тортилиши шарт. Баъзан биз жуда юмшоқмиз», — деган эди FT билан суҳбатда Андерс Тонберг.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
09:05 / 29.05.2026
Швеция Украинага Gripen қирувчи самолётларини беради
10:03 / 13.05.2026