21:57 / 28.09.2016
6561

Англия терма жамоасига Венгер бош мураббий бўлиши мумкин

«Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер Англия терма жамоасини бошқариши мумкин. Бу ҳақда The Daily Telegraph хабар берди.

Венгернинг клуб билан шартномаси 2017 йилнинг ёзига қадар тузилган, лекин «Арсенал»нинг асосий акционери Стэн Кронке француз мутахассиси билан шартномани 2019 йилгача узайтириш ниятини билдирган.

27 сентябрь куни Англия терма жамоасининг аввалги бош мураббийи Сэм Эллардайс ўз лавозимини тайинланганидан 67 кун ўтиб, журналистик текширувларда коррупицияга алоқадорлиги маълум қилингани ортидан тарк этганди. Унинг ўрнига келиши мумкин номзодлар қаторида айни вақтда «Кристал Пелас»ни бошқараётган Алан Пардью номи ҳам бор.

Top