Технологии | 22:48 / 28.09.2016
7479
2 дақиқада ўқилади

Apple ходими iPhone 8 устида ишланаётганидан хабардор қилди

Business Insider нашри Apple’нинг Исроилдаги офисидаги ходимдан компаниянинг кейинги флагман смартфони iPhone 8 номини олишини билди. Ўртада iPhone 7s’нинг ўтказиб юборилишига смартфон дизайнининг кескин ўзгариши сабаб бўлиши мумкин: компания дисплей атрофидаги рамкаларни ишлатмоқчи эмас.

Компаниянинг Герцлиядаги идораси ёнида гаплашишга муваффақ бўлинган ходимнинг айтишича, айфонларнинг кейинги авлоди аввалгиларидан тубдан фарқ қилади. Ходимнинг ҳамкасблари iPhone 8 устида ишлашмоқда. Ходимнинг ўзи нашрнинг тегишли саволисиз бу номни ўзи эслаб ўтган.

Компаниянинг бу идораси нима билан шуғулланиши суҳбат чоғида аниқлаштирилмади, идорадаги қўриқчи эса журналистларни ҳайдаб юборган. Яқин орада жойлашган Cisco компаниясида ишловчи ва Apple’нинг уч ходими билан таниш бўлган кимсанинг айтишича, Герцлиядаги идора смартфоннинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

9to5Mac маълумотларига кўра, Исроилдаги офис 2015 йилда очилган ва у ерда 800 киши ишлайди. Бу офисда қандайдир чиплар ишлаб чиқариш билан шуғулланишади. Нашр муаллифлари фикрича, Исроилдаги офис ходимлари кейинги айфон қандай номланишини билишлари мумкин эмас.

Баъзи манбаларга кўра, янги айфоннинг корпуси тўлиқ шишадан тайёрланади, экрани эса рамкасиз бўлади. Бармоқлар изи датчиги, динамик ва олд камера қандайдир усул билан дисплейга сезилмайдиган қилиб ўрнатилади.

Охирги йилларда  компания ҳар сентябрь ойи янги авлод айфонларини тақдим қилиб келмоқда. Анъанага кўра, «s» қўшимчаси бўлган моделлар оралиқ моделлар бўлиб, уларда кескин ташқи ўзгаришлар бўлмайди, балки смартфон самарадорлиги оширилган бўлади. 

Жорий сентябрда компания iPhone 7 ва iPhone 7 Plus’ни тақдим қилганди.

 

Мавзуга оид