Жаҳон | 09:22 / 28.09.2016
3433
1 дақиқада ўқилади

Обама 55 йил ичида биринчи АҚШнинг Кубадаги элчиси номзодини таклиф қилди

АҚШ президенти Барак Обама 55 йил ичида биринчи АҚШнинг Кубадаги элчисини номзодини таклиф қилди. Оқ уй маълумотларига кўра, бу номзод Жеффри Делорентис бўлди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Айни вақтда Делорентис АҚШнинг Кубадаги ишлари бўйича вақтинчалик ишончли вакили лавозимини эгаллаб келмоқда. Президент кўрсатган номзод АҚШ сенати маъқулловидан ўтиши керак.

Аввалроқ Обама Кубага қарши савдо эмбаргосини бир йилга узайтирганди. Унинг айтишича, бу қарор "АҚШ миллий манфаатларига мос келади".

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид