Ўзбекистон | 10:57 / 28.09.2016
18423
1 дақиқада ўқилади

Тошкент-Қарши-Тошкент йўналишидан олинган 2та поезд ўрнига 1та тезюрар поезд қўйилди

«Ўзтемирйўловчи» «Тошкент — Қарши — Тошкент» йўналишида қатнаган № 8/7 рақамли «Насаф» тезюрар поезди ҳамда № 760/759 рақамли «Afrosiyob» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезд 20,21,22,27,28,29 сентябрь, 4,5,6,17,18,19,20,24,25,26,27,31 октябрь ҳамда 1,2,3 ноябрь кунларида рейслардан олингани ҳақида маълум қилганди.

Кўрсатилган саналарда «Тошкент — Қарши» йўналиши бўйича 2/1 сонли тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилган. Бу поезд соат 6:55да Тошкентдан йўлга чиқиб, соат 11:18да Қаршига етиб боради. Сўнг, соат 16:48да Қаршидан йўлга чиқиб, соат 21:16да Тошкентга етиб келади.

Эслатиб ўтамиз, 5 сентябрдан бошлаб «Афросиёб» поезди Қаршигача қатнай бошлаганди.

Мавзуга оид