Жамият | 10:30 / 29.09.2016
41440
2 дақиқада ўқилади

У ўғлини уйлантирди, йигит эса онасини сотувга қўйди

Шодиёналар саройи... Тўй авжида... 

Тўрга қўйилган ва безатилган ўриндиқда келин ва куёв, атрофидагиларида эса уларнинг қариндошлари ўтиришибди. Келин ўтирганларга разм солар экан, мункайган қайнонасини кўриб ўнғайсизланди ва куёвнинг қулоғига: 
– Онангизга айтинг, у ердан пастга тушиб ўтирсин! Ўтиришларини ёқтирмадим!, – дея шивирлади. 

Бу таклифдан ларзага келган куёв шитоб билан ўрнидан турди ва микрофонни қўлига олиб:

– Онамни ким сотиб олади?! – дея уч марта такрорлади. 

Меҳмонлар куёв боланинг бу гапларини эшитиб, устларидан муздек сув қуйилгандек, қотиб қолишди. Ҳамманинг нигоҳи куёв болага тикилди ва у қўлидаги никоҳ узугини чиқариб отди ва: “Онамни ўзим сотиб оламан!” – деди ва қайлиғини талоқ қўйиб, онаси билан саройдан айрилди. 

Бу воқеа туманда шов–шувга сабаб бўлди. 

Кунларнинг бирида бир одам келиб йигитга: 
– Мен қизим учун сиздан кўра лойиқроқ бошқа бировни кўрмадим, – деди ва бирон моддий маҳр олмай қизини унга узатди. 

Аллоҳим, оналаримизни жаҳаннамдан узоқ, жаннатга эса яқин қил! Тирикларининг умрларини иймон, ихлос ва солиҳ амаллар билан узоқ қил! 

Оламдан ўтганларининг ётган қабрларини жаннат бўстонларидан бири, охиратдаги маконларини эса Фирдавс жаннатлари қил!
 
Арабчадан Эркин таржимаси. Манба: Mehrob.uz

Мавзуга оид