Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга россиялик тадбиркорлар делегацияси ташриф буюради
25-28 октябрь кунлари Тошкентда "Россия ва Ўзбекистон – стратегик ҳамкорлар" форуми бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Жануби-Урал савдо-саноат палатаси.
Форум доирасида Ўзбекистон ва Россия вакиллари амалий учрашувлар ва мулоқотлар ўтказишади. Шунингдек, "Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигининг долзарб масалалари" мавзусида давра суҳбати ўтказиш режалаштирилган.
Россия делегацияси Ўзбекистон бозори ҳолати, мамлакатда биргаликда бизнес юритиш шартлари, солиқ солиш ва божхона расмийлаштируви ҳақида батафсил маълумот олади.
Россия делегацияси, шунингдек, Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржада иштирок этади. Бу тадбирда россиялик тадбиркорлар Ўзбекистон компаниялари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишлари, буюртмаларни жойлаштиришлари, саноат кооперацияси вариантларини кўриб чиқишлари, инвестицион ҳамкорлик йўналишларини аниқлаштириб олишлари мумкин бўлади.
Мавзуга оид
10:03 / 11.07.2026
Россияда BMW рухсатсиз йиғилаётгани айтилди
09:19 / 11.07.2026
Россия Азов-Дон канали орқали кемалар ҳаракатини чеклади
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
11:50 / 10.07.2026