Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арнольд Шварценеггер Мюнхенда полиция томонидан тўхтатилди
Арнольд Шварценеггер Мюнхен вокзалида полиция томонидан тўхтатилди. Бу ҳақда Deutsche Welle телерадиокомпаниясига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Таъкидланишича, немис полицияси зобити вокзалда йўловчилар устига қараб тез келаётган икки велосипедчини кўриб қолган. Полициячи эркакларни тўхтатиб, уларга танбеҳ бермоқчи бўлганда унинг қаршисида машҳур актёр ва унинг тансоқчиси турганини англаган.
Шварценеггер велосипедда тез юргани учун узр сўраган ва унга узоқ масофаларга юриш муаммо туғдириши сабабли велосипедда юришини тушунтирган. Полициячи "Терминатор" фильми юлдузи билан селфига тушгач, уни кечириб юборган.
Шварценеггер эса воқеа жойини велосипедини ёнида ғилдиратганича пиёда тарк этган.
Мавзуга оид
16:17 / 29.01.2026
Россия ИИВ: полицияда кадрлар етишмовчилиги 40 фоизгача етмоқда
10:58 / 26.01.2026
Британияда “ФТБга ўхшаш” полиция хизмати пайдо бўлади
12:09 / 13.01.2026
Испания полицияси 10 тонна кокаин юкланган кемани қўлга олди
09:20 / 02.01.2026