Жамият | 15:00 / 03.10.2016
11723
1 дақиқада ўқилади

Бу йилги Нобель мукофотининг илк ғолиби номи эълон қилинди

2016 йил учун тиббиёт бўйича Нобель мукофоти соҳиблари номи маълум бўлди.

Япониялик биолог Ёсинори Осуми тиббиёт ва физиология бўйича 2016 йилги Нобель мукофоти соҳиби бўлди. Унга ҳужайралар аутофагияси (ўзини ейиши) бўйича тадқиқотлари учун мукофот берилган.

«Бу кашфиётлар ҳужайралар ўз таркибини қандай утилизация қилиши бўйича тушунчаларимизга янги парадигма олиб кирди. Осумининг кашфиётлари аутофагиянинг кўпгина физиологик жараёнлар, жумладан, очликка мослашиш ва инфекцияларга жавоб беришдаги муҳим ўрнини тушунишга йўл очиб берди», — дейилади Нобель қўмитаси хабарномасида.

Бу ҳақда бугун Стокгольмда Каролина тиббиёт институти қошидаги Нобель қўмитасида маълум қилинди.

Алфред Нобель шарафига таъсис қилинган мукофотнинг асосий тақдирлаш маросими 10 декабрь куни Стокгольмда бўлиб ўтади.

Нобель мукофоти лауреатларининг ҳар бирига 2016 йилда 8 миллион швед кронаси берилади (932 минг доллар).

 

Мавзуга оид