Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инфантино ЖЧ иштирокчилари сонини ошириш ҳақидаги таклифини изоҳлади
ФИФА президенти Жанни Инфантино жаҳон чемпионатида иштирок этувчи терма жамоалар сонини 48 тагача ошириш зарурати ҳақида яна бир бор чиқиш қилди.
У Богота университетидаги нутқида мундиал иштирокчилари сонини кўпайтириш ҳақида аввалроқ айтган таклифига изоҳ бериб ўтди.
"Бизда ҳозир шакллантирилаётган ва 2017 йилда муҳокама қилинадиган ғоялар бор. Энг яхши қарорни танлаш керак. Дастлабки муҳокамалар бўлиб ўтди, қолганини эса кейинги йилда ҳал қиламиз.
16 та жамоа жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланма оладиган, қолган 32та жамоа эса мундиални қабул қилаётган давлатда бўлиб ўтадиган дастлабки плей-офф босқичида ўйнайдиган вариант бор", дея Инфантинонинг сўзларни келтириб ўтди Telegraph нашри.
Манба: Tribuna.uz
Мавзуга оид
09:10 / 28.03.2017
Инфантино Месси ва Роналдуни таққослади ва ким яхшироқлигини айтди
10:21 / 01.03.2017
ЖЧ-2026’да конфедерацияларга нечтадан ўрин ажратилади?
16:53 / 16.02.2017
Инфантинонинг яна бир таклифи: ЖЧ-2026 ҳар қачонгидан бошқача ўтади
12:36 / 12.01.2017