Шевченко терма жамоага Россия чемпионатидан футболчи чақирмаслигини билдирди
Футбол бўйича Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко миллий терма жамоа сафига Россия чемпионатида иштирок этувчи футболчиларни жалб қилмайди.
У хорижлик футболчиларни маҳаллийлаштиришга ҳам қарши чиқмоқда. Унинг сўзларига кўра, бунинг сиёсий жиҳати йўқ.
«Менда бу бўйича муаммо бўлмайди. Мен Россиядан чақиришни режалаштирган футболчи йўқ. Шунингдек, хорижлик футболчиларни маҳаллийлаштириш ҳақида ҳам гап йўқ. Дарҳол айтаман, бу сиёсий сабаб туфайли эмас», — дея Шевченконинг сўзларини келтирган Tribuna.com.
Қайд этиш керакки, ҳозирда Россия премьер-лигасида бир неча нафар украиналик футболчилар тўп сурмоқда. Хусусан, Маҳачқалъанинг «Анжи» жамоасида ярим ҳимоячи Дмитрий Щербак ва ҳужумчи Филипп Будковский, «Уфа»да — дарвозабон Богдан Сарнавский ва ҳимоячи Александр Филин, «Томь»да хавбек Кирилл Ковальчук ва ҳужумчи Александр Касьян, «Амкар»да — ҳужумчи Антон Шиндер, «Рубин»да ҳужумчи Марко Девич, «Урал»да— хавбек Денис Кулаков, «Локомотива»да ҳимоячи Торас Михалик.
Манба: Tribuna.uz
Мавзуга оид
20:34 / 29.12.2019
France Football ўн йилликнинг рамзий терма жамоасини тақдим этди
23:09 / 17.08.2019
РПЛ. «Зенит» ўз майдонида очко йўқотди, «Краснодар» сафарда ғалаба қозонди
00:25 / 12.11.2018
ЦСКА «Зенит»ни мағлуб этди. Россия чемпионати турнир жадвалидаги ҳолат
20:30 / 23.09.2018