Жаҳон | 21:26 / 07.10.2016
8089
1 дақиқада ўқилади

"Мэттью" довули Флорида қирғоқларига етиб келди

Фото: ‏@RT_russian

Кариб ҳавзасидан шимолга қараб ҳаракатланган "Мэттью" довули АҚШ жанубидаги Флорида штати қирғоқларига урилди. ABC News нашри маҳаллий аҳоли вакилларига асосланиб хабар қилишича, довулнинг штатдаги дастлабки қурбони бор.

Сент-Луси округи шерифининг маълум қилишича, қутқарувчилардан бири ҳалок бўлган.

Шу билан биргаликда, синоптиклар довул Флорида қирғоқларига параллел йўналишда ҳаракатланаётгани ҳақида айтишган.

CNN телеканалида айтилишича, довул эпимаркази Флорида қирғоқларидан 5 милья узоқликда жойлашган.

Шу билан бирга, Дейтон-Бич ва Жексон-Ситида кучли шамоллар ва ёмғирлар кузатилмоқда. Ҳудудда шамол тезлиги сониясига 30-40 метр атрофида.

"Мэттью" довули кейинги 10 йилликда Атлантикада юзага келган энг кучли довул бўлди. Ҳозирда АҚШ жанубидаги Флорида, Жоржия ва Жанубий Каролина штатларида фавқулодда ҳолат жорий этилган.

Ҳафта бошида Гаитига ёпирилган бўрон туфайли қурбон бўлганлар сони 572 нафарни ташкил қилмоқда.

Мавзуга оид