Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грузиядаги сайловларда ҳукмрон партия етакчилик қилмоқда
Грузиянинг "Грузия орзуси" партияси парламент сайловларида партия рўйхатлари бўйича етакчилик қилмоқда. Бундан TNS Opinion тадқиқот компаниясининг эксит-пол натижалари дарак бермоқда.
Партия сайлов участкаларидан чиқаётган сайловчиларнинг 53,8 фоиз овозини олган. Парламентга шунингдек Михаил Саакашвилининг "Ягона миллий ҳаракат" партияси (19,5 фоиз) ва "Ватанпарварлар альянси" (5 фоиз) ўтмоқда.
Қолган партиялар ва блоклар 5 фоизлик тўсиқдан ўта олмаган.
8 октябрда Грузияда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Депутатлар 4 йиллик муддатга сайланмоқдалар, парламентда ҳаммаси бўлиб 150 ўрин бор.
Сайловлар аралаш сайлов тизими бўйича ўтди: 77 депутат партия рўйхатлари бўйича, 73 депутат бир мандатли округлар бўйича сайланди. Парламентга ўтиш учун сайловда иштирок этган 19 та партия ва 6 та сайлов блоки камида 5 фоиз овоз тўплаши лозим. Мажоритар номзодлар ўз округида 50 фоиз плюс яна бир овоз олишлари керак.
Мавзуга оид
09:00 / 09.06.2026
Арманистон европача келажакни танлади — ЕИ раҳбарлари
14:29 / 03.05.2026
Халқаро қидирувдаги шахс Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
21:42 / 08.04.2025
“Европа ва Осиёнинг ўртасидамиз” – Грузия парламентининг антиғарбона қарашларга эга раиси
22:49 / 18.11.2024