Иқтисодиёт | 07:24 / 08.10.2016
4340
1 дақиқада ўқилади

Халқаро валюта жамғармасига аъзо давлатлар жамғарма захираси учун 340 млрд доллар ажратадилар

Фото: AFP 2016/ Yuri Gripas

Халқаро валюта жамғармасига аъзо давлатлар жамғарманинг кредит салоҳиятини таъминлаш учун комплекс тарзда 340 млрд доллар ажратиш мажбуриятини ўз зиммаларига олдилар, деб маълум қилди жамғарма раҳбари Кристин Лагард. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Бу мажбуриятлар ХВЖнинг умумий кредитлаш салоҳиятини сақлаб қолади ва жамғарма аъзоларимиз эҳтиёжларини таъминлашда давом этишига ишонч беради. Мен кўплаб давлатлар ўзларига бу мажбуриятларни олганларидан хурсандман ва бошқа давлатларни ҳам бу муҳим халқаро саъй-ҳаракатларга қўшилишга чорламоқчиман", деб айтди Лагард.

Гап ХВЖнинг 25 та иштирокчиси ҳақида кетмоқда, маблағлар кейинги 4 йил ичида ажратилади.

Захираларни ошириш ҳақидаги қарор жамғарманинг директорлар кенгаши томонидан августда қабул қилинганди. ХВЖ бошқарувчиларининг куздаги учрашуви доирасида бу қарор маъқулланди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид