Жаҳон | 09:21 / 09.10.2016
10176
1 дақиқада ўқилади

Кондолиза Райс: Етар! Дональд Трамп президент бўлиши керакмас

АҚШнинг собиқ давлат котиби Кондолиза Райс фейсбукдаги саҳифасида миллиардер Дональд Трампни АҚШ президенти лавозимига сайловларда Республикачилар партияси номзоди сифатида тақдим қилинишига қарши чиқди.

"Етар! Дональд Трамп президент бўлиши керакмас. У ўз номзодини қайтариб олиши керак", деб ёзган Райс.

Райс, шунингдек, республикачи сифатида "шаъни бор ва Ердаги энг буюк демократиянинг энг юқори лавозимини эгаллаш кўламига" эга номзодни қўллаб-қувватламоқчи эканлигини таъкидлаб ўтди.   

Бундан аввалроқ Трамп президентлик пойгасидан ҳеч қачон чиқмаслигини айтиб ўтгганди. 

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид