Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Неймарнинг юзини қонга белаган боливиялик футболчи унга маслаҳат берди
Фото: AFP
Боливия ва Бразилия терма жамоалари ўртасида ЖЧ-2018 саралаши доирасида кечган учрашувда Неймарга қасддан жароҳат етказиб, унинг юзини қонга белаган Ясмани Дук нега бундай қилганини изоҳлаб, бразилиялик футболчига маслаҳат берди.
«Неймар дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истаса, рақибни ҳурмат қилишни ўрганиши ва такаббурлигини бас қилиши керак. Менинг бурнимни синдиришганида бундан шикоят қилмагандим. Футбол – шундай тўқнашувлар рўй берадиган ўйин.
Мен вазиятни кўриб тургандим ва тўпни тўхтатишга ҳаракат қилдим. Неймар мени айланиб ўтмоқчи бўлганида уни тўхтатдим. Мен унинг юзига атайлабдан урганим йўқ эди. Афсуски, қўлим қаттиқ тегиб кетди», – дея футболчининг сўзларини келтирган Sport.es нашри.


Мавзуга оид
10:33 / 28.02.2026
Боливияда самолёт қулаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди
12:21 / 20.10.2025
Боливиядаги президентлик сайловида Родриго Пас ғалаба қозонди
20:42 / 03.06.2025
Неймар қўл билан гол урмоқчи бўлди ва қизил карточка олди
18:39 / 02.05.2025