Жаҳон | 22:54 / 09.10.2016
9935
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Яманда топилган снаряд бўлаги АҚШда тайёрланган бўлиши мумкин

Фото: Twitter.com/ paul tyson

TV News журналисти твиттерда Яман пойтахти Санода мотам маросими ўтаётган бинога берилган снаряднинг суратини чоп этди. Унинг айтишича, снаряд АҚШда ишлаб чиқарилган бўлиши мумкин.

"Санодаги майдондан топилган снаряд бўлаги. Яманлик мутахассиснинг фикрича, у АҚШда тайёрланган", деб ёзди журналист.

Ҳужум оқибатида камида 155 киши ҳалок бўлган, 250 дан кўпроқ киши яраланган. Маълумотларга кўра, қурбонлар орасида Сано мэри Абдулқодир Ҳилол ҳам бўлган.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид