Жаҳон | 19:46 / 09.10.2016
19341
1 дақиқада ўқилади

ДХР разведкаси Донбассга америкалик снайперлар келганини маълум қилди

Фото: 112.ua

Тан олинмаган Донецк халқ республикаси разведкаси кучларнинг тўқнашиш чизиғида 6 та украин миномёти ўрнатилгани ва Донбассга АҚШлик снайперлар келганини қайд қилди. Бу ҳақда ДХР тезкор қўмондонлиги қўмондони Эдуард Басурин маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Унинг айтишича, разведка америкалик мерганлар жойлашган жойни аниқлаган. Тўқнашув чизиғидан 1,5 км узоқликда, Майорск туманида украин миномётлари аниқланган.

"Майорск туманида, кўприк яқинида 120 мм калибрлик 6 та миномётнинг ўт очиш позицияси аниқланган. Бундан ташқари, разведкамиз аксилтеррорчилик операцияси ҳудудида АҚШдан келган мерганлар жойлашган жойни аниқлади", деб айтди Басурин.
 
Аввалроқ Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилари Донбассда "Грузин легиони" белгисига эга аскарларни аниқлагани маълум қилинганди. 

 

Мавзуга оид