Жаҳон | 08:47 / 10.10.2016
12703
1 дақиқада ўқилади

Фидель Кастро Обама ва Трампни антиқа медаллар билан тақдирлашни таклиф қилди

Фото: © Str/Global Look Press

АҚШ президенти Барак Обама ва АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампни лойдан ясалган медаллар билан тақдирлаш керак, деб айтди Кубанинг собиқ етакчиси Фидель Кастро.

У шу тариқа миллиардернинг илк дебатлардаги муваффақиятсизлигини АҚШ президенти сиёсати муваффақиятсизлигига тенглаштирди.

"Келинг эсдан чиқармайлик, бу якшанба номзодлар ўртасида дебатлар бўлиб ўтади. Икки ҳафта аввалги биринчи дебатда тажрибали мутахассис деб ҳисобланган жаноб Трамп Барак каби мағлуб бўлди. Энди уларга лой медаллар бериш керак", деб ёзди Кастро Granma нашридаги мақоласида.

Кубанинг собиқ етакчиси 2008 йилда истеъфога кетиб, раҳбарликни укаси Раул Кастрога топширган. Жорий йилнинг августида "команданте" ўзининг 90 ёшини нишонлади.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид