20:23 / 10.10.2016
10329

Хитой бош мураббийи Ўзбекистонга қарши учрашув олдидан саволларга жавоб қайтарди

Ўзбекистон — Хитой ўйинидан олдин ташкиллаштирилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Хитой терма жамоаси Гао Хонгбо ва жамоа сардори Фенг Сиаотинг иштирок этди.

— Аввало Хитой ОАВ вакиларини узоқ йўл босиб, бизни қўллаб-қувватлашга келганлари учун ташаккур айтаман. 5-рақамли ўйинчимиз эртага ўйнай олмайди. Бу бизга бироз муаммо туғдириши мумкин. Бугунги кунда Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда етакчиларидан бири бўлиб турибди, — дейди Гао Хонгбо.

— Ўз уйимиздаги учрашувдан сўнг узоқ йўл босиб Тошкентга келдик. Ўзбекистон жуда кучли ва тажрибали терма жамоалар сирасига киради. Улар сафида етакчи ўйинчилар тўп суради, — дейди Фенг Сиаотинг.

Ж: — Турнир жадвалига қарасак, ортда қолган 3 ўйиндан сўнг Хитой терма жамоасининг гуруҳдаги аҳволи ўта ёмон. Шу ҳақдаги фикрингиз?
М: — Уч турдан сўнг, шундай хулоса қилса бўладики, ҳар бир жамоа, ҳатто бир очко учун ҳам курашмоқда. Биз ҳам бу ерга бекорга келмаганимизни исботлашга ҳаракат қиламиз.

Ж: — Ўтган учрашувда Хитой мағлубиятга учради. Мағлубият ўйинчиларингиз руҳиятига қанчалик таъсир ўтказди?
М: — Биринчи навбатида бу босқичга етиб келганимиздан мамнунмиз. Тўғри, ўтган ўйиндан сўнг шогирдларимда бироз тушкунлик аломати бор. Улар билан гаплашиб олдик. Улар эртанги ўйинга тайёр. Айтиб ўтишим керакки, Хитой терма жамоаси мураббийлар штабида техник мураббий бор. У Ўзбекистоннинг Эронга қарши ўйинни кузатди. Ва бизга керакли маълумотларни етказди.

Top