Спорт | 17:08 / 11.10.2016
4462
1 дақиқада ўқилади

Италия олимпия қўмитаси Римнинг Олимпиада мезбонлиги учун берган аризасини қайтариб олди

Италия Олимпия қўмитаси Рим шаҳрининг 2024 йилги Олимпиада мезбонлиги учун курашдан чиққанини расман маълум қилиб, шу борада берилган аризани қайтариб олди. Бу ҳақда қўмита раҳбари Жованни Малагога асосланиб, Рейтер хабар тарқатди.

"Бугун Халқаро олимпия қўмитасига 2024 йилги Олимпиада мезбонлиги учун номзодлигимиз ҳақидаги мурожаатни қайтариб олишимиз бўйича мактуб йўлладик", — деган Малаго.

Эндиликда 2024 йилги Олимпиада мезбонлигига даъвогар шаҳарлар Париж, Будапешт ва Лос-Анжелес шаҳарлари бўлиб қолмоқда. Мезбон шаҳар 2017 йилнинг сентябрида Перу пойтахти Лимадаги йиғилишда аниқланади.

21 сентябрь куни Рим шаҳрининг янги мэри Виржиния Ражи 2024 йилги Паралимпиада мезбонлиги учун ариза қайтариб олганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид