Жаҳон | 23:48 / 11.10.2016
16881
2 дақиқада ўқилади

Пекинда мингдан кўпроқ ҳарбий норозилик намойишига чиқди

Фото: Ng Han Guan/AP

Пекинда мингдан кўпроқ ҳарбий Хитой мудофаа вазирлиги биноси ёнида бир неча соат давом этган норозилик намойишига чиқди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.  

Нашр маълумотларига кўра, бу намойишдан аввал Хитой армияси собиқ ҳарбийларининг 50 дан кўп чиқиши бўлган. Жорий намойиш эса Пекинда узоқ вақтдан бери биринчи катта кўламли акция бўлди.   

Намойиш катта сондаги қўриқчилар борлиги билан ажралиб турди: воқеа жойида бир неча юзлаб полициячилар бўлган, улардан кўпчилиги фуқаролик кийимида бўлган. Қўлга олинганлар ва уларнинг умуман борлиги ҳақида ҳеч нарса маълум қилинмаган. 

Коммунистик партия рамзига эга яшил формада бўлган намойишчилар ўз шиорларини ҳайқирганларига қарамасдан, намойиш сабаблари ва ундаги талаблар ҳақида кўп нарса маълум эмас. Кўпчилик намойишчилар хорижлик журналистлар билан гаплашишдан бош тортишган. Хитой ижтимоий тармоқларида ҳам бу ҳақда ҳеч нарса айтилмаган.

Маҳаллий журналистлар намойишларни Хитой раиси Си Цзиньпиннинг 300 минг ҳарбийни қисқартириш ҳақида ўтган йили берган ваъдаси билан боғлашмоқда. Minsheng Guancha сайти бош муҳаррири Ли Фейюнинг айтишича, намойишчилардан кўпи фақатгина армияда хизмат қилиб, агар улар бўшатилсалар уларга иш ўринлари ёки пенсиялар тақдим қилинишини талаб қилмоқдалар.

 

Мавзуга оид