Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қрим мусулмонлари Туркия билан диний муносабатларни мустаҳкамлаш истагини билдирдилар
Қрим мусулмонлари Туркия билан диний муносабатларни мустаҳкамлаш истагини билдирдилар, деб хабар бермоқда яриморол муфтийлик хизмати.
Ушбу баёнот Қрим муфтийси Эмирали Аблаевнинг Туркия дин ишлари бошқармаси бошлиғи доктор Мехмет Гермез билан учрашуви натижаларига кўра қилинди.
Учрашув шу кунларда Истанбулда бўлиб ўтаётган Евросиё ислом кенгаши IX форуми доирасида бўлиб ўтди.
"Диний етакчилар Қрим ва Туркия мусулмонлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга тааллуқли бир қатор масалаларни муҳокама қилишди", дейилмоқда хабарда.
Жумладан, диний бошқармалар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ҳақидаги келишувни янгилаш, диний таълим соҳасидаги ҳамкорликни Туркиядан диний ходимларни жалб қилган ҳолда кенгайтириш истаклари билдирилди.
"Томонлар диний объектларни қуриш истиқболлари ва бошқа лойиҳаларни амалга ошириш йўлларини муҳокама қилдилар", деб маълум қилинди хабарда.
Мавзуга оид
19:44 / 25.04.2026
АҚШ–Эрон уруши фонида Туркия нега асабийлашмоқда?
18:07 / 25.04.2026
Эрон уруш туфайли ёпилган халқаро авиақатновларни қайта тиклади
23:00 / 24.04.2026
Туркияда 15 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқларга кириш тақиқланди
22:57 / 23.04.2026